26.05.2023 08:00
10691
Теглар
ЖЧ U-20. Англия Уругвайни мағлуб этиб 1/8 финалга йўл олди, Франция яна ютқазди, Жанубий Кореяда дуранг

Аргентинада ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 2-тур ўйинлари якунланди. 

Е гуруҳнинг марказий баҳсида Англия (6) Уругвайни (3) мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Ироқ (0) эса Тунисга (3) ҳам имкониятни бой берди. 

F гуруҳида Франция (0) яна ютқазди — бу сафар Гамбияга (6). Африка жамоаси ғалабадан сўнг 1/8 финалга йўл олди. 1-турда французларни енгган Жанубий Корея (4) Ҳондурас (1) билан жанговар дуранг қайд этди.

ЖЧ U-20. 2-тур. 25 май
Е гуруҳи

Уругвай — Англия 2:3
Голлар: Гонсалес (49), Абалдо (90+9) — Ҳамфрис (22), Девайн (45+4), Гьяби (90+5).

Ироқ — Тунис 0:3
Голлар: Снана (55), Жебали (57), Горбел (86, пенальти). 

F гуруҳи
Франция — Гамбия 1:2

Голлар: Одоберт (61) — Зукру (13, автогол), Санянг (68).

Жанубий Корея — Ҳондурас 2:2
Голлар: Ким (58), Парк (62) — Руис (22, пенальти), Кастильо (51).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар