26.05.2023 11:31
4981
«ПСЖ» Рамосга унинг маоши 2 бараварга камайиши кўзда тутилган шартнома таклиф қилди ва рад жавобини олди

«ПСЖ»нинг шартномани узайтириш бўйича таклифи Серхио Рамосни қониқтирмади.

Маrca хабарига кўра, клуб президенти Носир Ал Хилайфий ва футбол маслаҳатчиси Луиш Кампуш ҳимоячига шартномани бир йилга узайтириш таклифини юборишган. Битимда футболчининг маошини икки баробарга камайтириш кўзда тутилган.

Рамосга маошининг қолганини ўйинлар сони, индивидуал ва жамоавий ютуқлари учун бонуслар кўринишида олиши айтилган. 37 ёшли испан бу таклифни рад этди.

Ҳозирда футболчи бошқа жамоалардан таклиф кутмоқда. У билан Саудия Арабистони клублари вакиллари боғланишлари мумкин, аммо ҳозирча расмий таклиф бўлгани йўқ 

Ҳимоячининг «ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган. У бу мавсумда Лига 1да 31та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар