Месси «Барса»даги собиқ жамоадошларига Каталония клуби унга таклиф билан чиқмаганини айтди
«Барселона» ҳали Лионель Мессига таклиф билан чиққани йўқ.
Бу ҳақда «ПСЖ» футболчисининг ўзи Каталония клубидаги собиқ шериклари Серхио Бускетс, Жорди Альба ва Серхи Робертога маълум қилди.
«Барселона» футболчилари «Эспаньол»га қарши ўйинда Ла Лига чемпионлигини қўлга киритгач, бир неча кунлик таътил учун Парижга йўл олишганди.
Франция пойтахтида футболчилар Месси билан учрашишди ва бирга кечки овқат қилишди.
Суҳбат давомида улар аргентиналик футболчининг «Барса»га қайтиши эҳтимоли ҳақида гаплашишди, ҳужумчи эса собиқ жамоадошларига Каталония клуби ҳали унга таклиф билан чиқмаганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Месси 2004-2021 йилларда «кўк-анорранглилар» сафида ўйнаган.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар