«Ҳеч қандай баҳона ўтмайди» — Салоҳ «Ливерпуль» ЕЧЛга чиқа олмагач, мухлисларга мурожаат қилди
Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмагач, клуб мухлисларига мурожаат қилди.
«Қайғудаман. Ҳеч қандай баҳона ўтмайди. Бизда Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш учун ҳамма нарса бор эди, аммо муваффақиятсизликка учрадик.
Биз «Ливерпул»миз ва бу турнирга чиқиш — энг минимум вазифа. Кечирасиз, лекин кўтаринки ёки оптимистик пост ёзишнинг вақти эмас. Биз ўзимизни ҳам, сизни ҳам тушкунликка туширдик», — деб ёзди мерсисайдликлар форварди «твиттер»даги саҳифасида.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар