26.05.2023 10:54
5018
Ди Мариянинг рафиқаси футболчини танқид қилган мухлисга жавоб қайтариб, мағлубиятда Аллегри айбдорлигини таъкидлади

Анхель Ди Мариянинг рафиқаси «Ювентус» яримҳимоячисини танқид қилган мухлисни аҳмоқ деб атади.

Душанба куни Турин клуби А Сериянинг 36-турида «Эмполи»га имкониятни бой берди (1:4).

Баҳсдан сўнг «инстаграм»да мухлислардан бири аргентиналик футболчини танқид қилди. Туринликлар вингерининг рафиқаси эса бунга жавоб қайтарди ва мағлубиятда бош мураббий Массимилиано Аллегри айбдор эканлигини таъкидлади.

«Aнхель мураббий эмас. Жамоани ўйинларга у тайёрламайди, ҳимояга ётиб олишни ҳам афзал кўрмайди. 

Овозингни ўчир. Сен аҳмоқсан ёки буни ёзганинг учун пул оласанми?» — деб ёзган Хорхелина Кардосо.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар