Беллингем «Реал»га ўтишга яқин. Келаси ҳафтада сўнгги музокаралар бўлиб ўтади
Яримҳимоячи Жуд Беллингем 100 млн евро ва бонуслар эвазига «Реал»га ўтишга яқин.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Мадрид клуби ва «Боруссия Д» ўртасидаги музокаралар якуний босқичда.
Манбага кўра, томонлар Дортмунд клубининг Бундеслигада чемпионлик пойгасида иштирок этаётгани сабабли музокараларни тўхтатиб туришган ва келаси ҳафтада сўнгги келишув ўтказилади.
Шу билан бирга битимга «Реал» футболчиларидан бирини бериш банди киритилмайди.
Мадридликлар апрел ойида 19 ёшли инглиз билан узоқ муддатли шартнома борасида келишиб олганди.
Беллингем бу мавсумда Бундеслигада 31та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар