26.05.2023 02:04
8062
Теглар
АПЛ. «МЮ» «Челси»ни йирик ҳисобда енгиб, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди

Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Челси» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Каземиро, Марсиял, Фернандеш ва Рэшфорднинг голларига Фелиш бир бор жавоб берди. 

Натижада тен Ҳаг жамоаси очколарини 72тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди ва сўнгги тур олдидан Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. 5-ўриндаги «Ливерпуль» (66) эса нуфузли еврокубокка чиқиш имкониятини йўқотди ва келаси мавсумда Европа Лигасида ўйнайдиган бўлди. «Челси» 43 очко билан 12-поғонада қолди.

АПЛ. 32-тур
Манчестер Юнайтед — Челси 4:1

25 май, «Олд Траффорд»
Голлар: Каземиро (6), Марсияль (45+5), Фернандеш (73, пенальти), Рэшфорд (79) — Фелиш (89). 
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Ван-Биссака, Варан, Линделёф, Шоу (Маласиа, 46), Эриксен (Фред, 70), Каземиро, Фернандеш (Мактоминей, 85), Санчо, Антони (Рэшфорд, 29), Марсияль (Гарначо, 70).
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Чалоба, Фофана, Ҳолл, Галлаҳер (Фофана, 82), Фернандес, Чуквуэмека (Лофтус-Чик, 82), Ҳавертц (Фелиш, 64), Мудрик (Пулишич, 64), Мадуэке (Зиёш, 82).
Огоҳлантиришлар: Фернандес (75), Маласиа (75).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар