25.05.2023 19:19
3654
Тен Ҳаг «Челси» ҳақида: «Аниқ стратегиясиз – пуллар ёрдам бермайди. Катта пулга эга бўлиш мумкин, аммо уни ақл билан сарфлаш лозим»

«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг «Челси» раҳбарияти ўзгарганидан кейин клубда юз бераётган инқирозли ҳолат ҳақида фикрини билдирди.

«Ҳа, клубда раҳбарият ўзгарганидан кейин мураббийлар қўнимсизлик юзага келди. Энди эса жамоа қийин ҳолатдан чиқиб кетишга уринмоқда. Бу жараёнда аниқ стратегиясиз – пуллар ёрдам бермайди. 

Ҳозирда Англия Премьер-лигасида энг яхши ўйинчилар, энг яхши мураббийлар жалб этилмоқда. Клублар молиявий жиҳатдан ҳар қандай трансферларни амалга ошириши имкониятига эга. Бу эса жуда кучли рақобатга сабаб бўлмоқда. 

Ҳозирги паллада катта пулга эга бўлиш мумкин, аммо буни ақл билан сарфлаш лозим. Бунинг учун узоқ ўйланган режа асосида тўғри қарорларни қабул қилиш керак бўлади. Йўналиш аниқ белгиланиб олиши зарур», - дейди «Манчестер Юнайтед» устози.

Маълумот учун, тен Ҳаг «МЮ»даги дастлабки мавсумида клуб билан АПЛда 3-ўринни эгаллаши мумкин. Бунинг учун бугун, 25 май куни «Челси»га қарши баҳсда (соат 23:59да бошланади) ғалаба қозониш талаб этилади. Шунда клуб охирги тур олдидан 72 очко билан 3-ўринга кўтарилади. «Челси» ҳисобида эса 43 очко бор ва жамоа 12-ўринни эгаллаб турибди. Тен Ҳаг манчестерликлар билан Англия лига кубоги совринини қўлга киритди, 6 июнь куни эса Англия кубоги финалида «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар