Шахмат. Нодирбек Абдусатторов халқаро мусобақаниниг Грандфиналига йўл олди
Соврин жамғармаси 235 000 АҚШ доллари бўлган «ChessKid» онлайн турнирида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.
Илк босқичда фарнциялик Юлес Моссардни 2,5 – 0,5 ҳисобида мағлуб этган ўзбекистонлик шахматчи яримфиналда америкалик Фабиано Каруананадан 2,5 – 1,5 натижаси билан устун келди. Финалда эса нидерландиялик Йорден ван Форест 2,5 – 1,5 ҳисобида доғда қолдирилди.
Энди Нодирбек мусобақанинг Грандфиналида ўйнайди. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши номаълум.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар