25.05.2023 14:05
4149
Рамон Кальдерон: «Месси «Реал»га ўтишга қарор қилса, уни Мадридда қучоқ очиб кутиб олишади»

«Реал» собиқ президентининг фикрича, Мадрид клуби «Барселона» собиқ ҳужумчиси Лионель Мессини мамнуният билан қабул қила олади. 

«Албатта, Лео — ҳали ҳам профессионал футболчи. У яна 2 йил энг юқори савияда ўйнай олади.

Месси шундай ўйинчики, уни доимо ёнингизда ушлаб туришга ҳаракат қилишингиз керак. Бундай футболчилар хоҳлаган жойларига бора олишади. Агар Месси «Реал»га ўтишга қарор қилса, ҳамма уни қучоқ очиб кутиб олишига ишонаман», — деди Рамон Кальдерон Villa Trinidad радиосида.

Эслатиб ўтамиз, ёзда аргентиналик ҳужумчининг «ПСЖ» билан шартномаси якунига етади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар