25.05.2023 14:36
4121
Райс учун курашга Бундеслига клуби қўшилди

«Бавария» Деклан Райсни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Sky Sports журналисти Флориан Плеттенберганинг ёзишича, Мюнхен клуби «Вест Ҳем» яримҳимоячиси трансфери учун курашга қўшилган. Бош мураббий Томас Тухель ва клуб раҳбарлари 24 ёшли футболчини «Бавария»да кўришни исташмоқда.

Англиялик яримҳимоячи мюнхенликларнинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. «Бавария» «Вест Ҳэм» сўраган пулни тўлашга тайёр. Аввалроқ «болғачилар» футболчини 120 млн фунт стерлинг эвазига қўйиб юбориши хабар қилинганди. 

Райсга «Арсенал» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Декланни «Бавария»га ўтиши бўйича музокаралар ҳали илғор босқичда эмас. Ҳозирча футболчи фаолиятини қайси клубда давом эттириш борасида бир қарорга келмаган. 

Райс бу мавсумда АПЛда 36та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар