25.05.2023 15:46
17946
«МЮ» хайрлашадиган ўйинчилар рўйхати маълум. 10 футболчи Тен Ҳагнинг режаларидан ўрин олмаган

«Манчестер Юнайтед» клуби ёзги трансфер ойнасида бир қатор футболчилар билан хайрлашиши кутилмоқда. Эрик тен Ҳаг таркибда «тозалаш» ишларини олиб бормоқчи.

Инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, «МЮ» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг 10 нафар ўйинчи билан хайрлашишга қарор қилган. Мураббийнинг режаларидан дарвозабон Дин Ҳендерсон, ҳимоячилар Эрик Байи, Ҳарри Магуайр, Алекс Теллес ва Брендон Уильямс, яримҳимоячилар Донни ван де Бек, Скотт Мактоминей ҳамда ҳужумчилар Энтони Эланга, Антони Марсьяль ва Ваут Вегорст сингари футболчилар ўрин олмаган. У клуб раҳбариятига бу ўйинчилар бўйича таклифларни кўриб чиқиш мумкинлиги маълум қилган. 

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛда 36 ўйиндан кейин 69 очко 4-ўринда бормоқда. Клуб бугун, 25 май куни қолдирилган ўйини доирасида «Челси»ни қабул қилади. Ўйин соат 23:59да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳендерсон, Байи, Теллес сингари ўйинчилар жорий мавсумни ижара асосида бошқа клубларда ўтказишди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар