Моуриньо қайси клубдан таклиф кутаётгани маълум бўлди
«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсумлар оралиғида Рим клубини тарк этмоқчи.
L’Équipe хабарига кўра, португалиялик мураббий «ПСЖ»дан таклиф кутмоқда. Париж клуби хўжайини Носир Ал-Хелайфи ва спорт директори Луиш Кампуш ёзда Кристоф Гальтье билан келишувни бекор қилиб, Моуриньо номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлардан кейин у Франция клубида ишлашни истамоқда. Таклиф бўлса, у «ПСЖ»да ишламоқчи.
Аввалроқ, римликлар устози матбуот анжуманида бу ҳақдаги саволга жавоб бераркан, «ПСЖ»дан унга ҳеч ким алоқага чиқмагани ҳақида гапирган эди.
Маълумот учун, Моуриньо ўтган мавсум «Рома» билан УЕФА Конференциялар лигасида ғолиб чиққан бўлса, бу йил Европа лигаси финалига чиқди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар