25.05.2023 21:33
8017
Теглар
Кейн ва яна икки футболчи «МЮ»нинг асосий трансфер мақсадларига айланди

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида ўз таркибини жиддий кучайтиришни режалаштирган, дея хабар бермоқда Sky Sports.

Манбанинг ёзишича, «МЮ» трансфер ойнасида «Тоттенҳэм» форварди Ҳарри Кейн, «Челси» яримҳимоячиси Мейсон Маунт ва «Вест Ҳэм» хавбеки Деклан Райсни сотиб олиш учун курашади. Бош мураббий Эрик тен Ҳаг энг аввало марказий ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Ҳарри Кейн трансферини ҳал қилишни сўраган.

Қайд этилишича, Эрик тен Ҳаг жамоани тарк этиши кутилаётган 10 нафар ўйинчи – дарвозабон Дин Ҳендерсон, ҳимоячилар Эрик Байи, Ҳарри Магуайр, Алекс Теллес ва Брендон Уильямс, яримҳимоячилар Донни ван де Бек, Скотт Мактоминей ҳамда ҳужумчилар Энтони Эланга, Антони Марсьяль ва Ваут Вегорст билан хайрлашувдан тушадиган трансфер тушуми ва маошлар жамғармаси енгиллаши орқали жамоа ўйинига сезиларли таъсир кўрсата оладиган ўйинчиларни таклиф этишни истамоқда.

Маълумот учун, тен Ҳаг «МЮ»даги дастлабки мавсумида клуб билан АПЛда 3-ўринни эгаллаши мумкин. Бунинг учун бугун, 25 май куни «Челси»га қарши баҳсда (соат 23:59да бошланади) ғалаба қозониш талаб этилади. Шунда клуб охирги тур олдидан 72 очко билан 3-ўринга кўтарилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар