25.05.2023 13:20
2169
Индзаги: «Яна 3 ўйинимиз қолди. Ажойиб мавсум давом этишини истаймиз»

«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги Италия Кубогидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Нерадзурри» ҳал қилувчи баҳсда «Фиорентина»ни мағлуб этди (2:1).  Жамоанинг мавсум якунигача 3 ўйини қолди — А Серияда «Аталанта» ва «Торино», Чемпионлар Лигасида эса «Манчестер Сити»га қарши. 

«Ўзимиз хоҳлаган кубокни қўлга киритганимиздан хурсандман. Бир йил аввал қилган ишимизни такрорламоқчи эдик (ўтган йили ҳам ғолиб бўлган). 

«Фиорентина» — бизга муаммо келтирадиган яхши жамоа. Баҳсни ёмон бошладик, ёндашувимиз нотўғри бўлди, бунақаси камдан кам ҳолларда бўлади. Аммо йигитлар ўйинда қолиб, кейин уни ўзгартиришга муваффақ бўлишди.

Бизни чемпионатда яна иккита ўйин, кейин эса Истанбулдаги финал кутиб турибди. Ушбу ажойиб мавсум давом этишини истаймиз», — деди Индзаги Sport Mediaset эфирида.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар