25.05.2023 09:08
1654
Теглар
Анчелотти: «Винисиуснинг руҳий ҳолати яхши. Тиззасидан жароҳат олмаганида, «Райо»га қарши ўйнаган бўларди»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 36-туридан ўрин олган «Райо Вальекано»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг аввалги баҳсда («Валенсия», 0:1) ирқчиликка учраган Винисиус ҳақида гапирди. 

«Винисиуснинг аҳволи? Эмоционал жиҳатдан у яхши. Агар тиззасидан жароҳат олмаганида, бугун ўйнаган бўларди. Шанба куни «Севилья» билан ўйнайдими ёки йўқми, кўрамиз. 

Винининг «Валенсия» билан ўйиндаги қизил карточкаси бекор қилингани? Ўшанда четлатишдан ҳайрон бўлгандим, кутмагандим. Бу хато эди. Улар фикрларини ўзгартиришди ва бу — тўғри қарор. 

Ирқчиликка қарши кураш бўйича қатъий чоралар? 2 кун ичида кўп нарса содир бўлди. Жамият жуда муҳим масъулиятни ўз зиммасига олди, бу чора-тадбирлар яхши имкониятдир. Бу — олдинга қадам. 

ВАРнинг нохолислиги?(Винига қизил кўрсатиб, уни бўғган Дуро четлатилмагани) Бу — жуда мураккаб мавзу, мен буни бир марталик хато деб ҳисобламоқчиман. 

Тебас (Ла Лига раҳбари) Винисиусдан узр сўради. Менимча, бу яхши. Ҳамма нима бўлаётганини тушунди. Жамият ақлли одамларга тўла», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар