25.05.2023 00:07
18497
Теглар
Альбанинг «Барселона»ни тарк этиши сабаби маълум бўлди

Жорди Альбанинг «Барселона»ни тарк этиш қарори жамоа ўйинчилари учун ҳам кутилмаган воқеа бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, ушбу ҳафтагача Каталония клубидаги ҳеч бир футболчи испаниялик ҳимоячининг бу қароридан хабари бўлмаган. Жордининг ўзи 2 кун аввал, якшанба кунги учрашувдан кейин шундай тўхтамга келган.

Қайд этилишича, Альба бу орқали «Барса»га ҳозирги молиявий қийин вазиятида ёрдам беришни истаган. Чунки у келишувни бекор қилиш орқали кейинги мавсум учун белгиланган катта миқдордаги маошидан воз кечади. Клуб президенти Жоан Лапорта ва Хави унинг фикридан хабар топгач, фаолиятини қаерда давом эттириши бўйича барчасини шахсан ўзи ҳал қилишига рухсат берган.

Аввалроқ, 34 ёшли ҳимоячи Серхио Бускетс ва Лионель Месси билан бирга Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар