Аргентинада ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 2-тур ўйинлари бошланди.
А гуруҳида 1-турда мезбонларга ютқазган Ўзбекистон (1 очко) ёшлар жамоаси бу сафар Янги Зеландияга (4 очко) қарши тўқнаш келиб, 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан қутулиб қолди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Аргентина (3) Гватемалани (0) синовдан ўтказади.
Равшан Ҳайдаров жамоаси сўнгги турда 26 май куни Гватемала билан ўйнайди.
ЖЧ U-20. А гуруҳи. 2-тур
Ўзбекистон — Янги Зеландия 2:2
23 май, «Сантьяго дель-Эстеро»
Голлар: Файзуллаев (51), Эсанов (90+3) — Уоллс (23), Ҳердман (41).
Ўзбекистон U20 — Отабек Боймуродов, Диёр Ортиқбоев (Шаҳзод Неъматжонов, 84), Абдуқодир Ҳусанов, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳмуд Маҳамаджонов (Саидафзал Аҳроров, 68), Зафармурод Абдураҳматов, Беҳруз Асқаров (Рустам Турдимуродов, 68), Умарали Раҳмоналиев, Нодир Абдураззоқов (Шерзод Эсанов, 46), Аббос Файзуллаев, Пўоатхўжа Холдорхонов (Шаҳзод Акрамов, 90+2).
Янги Зеландия U20 — Симс, О'Лири (Ҳарви, 46), Ҳьюз, Сурман, Келли, Маккэй, Кончи, Уоллс (Фай, 83), Ҳердман (Мануэль, 87), Гарбетт (Супик, 63), Донкерс (Коллоти, 63).
Огоҳлантиришлар: Раҳмоналиев (10), Маккэй (18), О'Лири (24), Файзуллаев (86).