Саудия Арабистони чемпионати 28-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Ан Наср» «Аш Шабоб»ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобини 3:2га айлантирди. Ғалаба тўпини Роналду киритди.
Мезбонлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов қайдномага киритилмади.
«Ан Наср» очколарини 63тага етказиб, лига якунига икки тур қолганида камида 2-ўринни кафолатлади. «Аш Шабоб» 53 очко билан 3-поғонада қолди.
Пешқадам «Ал Иттиҳод» (66) эса аутсайдер «Ал Батин»ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, чемпионликка яқинлашди. Жидда клуби қолган икки ўйиннинг бирини ютса ҳам, чемпионга айланади. Чунки жамоа ўзаро ўйинларда «Ан Наср»дан устун.
Саудия чемпионати. 28-тур. 23 май
Ан Наср — Аш Шабоб 3:2
Голлар: Талиска (44), Ғариб (51), Роналду (59) — Гуанка (24 пенальти, 40).
Ал Иттиҳод — Ал Батин 1:0
Гол: Ромариньо (9).