24.05.2023 14:52
8507
Теглар
«МЮ» «Челси» футболчиси учун 55 миллион фунт тўлашга тайёр

«Челси» яримҳимоячиси Мейсон Маунт «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Нашрнинг ёзишича, 24 ёшли англиялик хавбек манчестерликларнинг ёзги трансфер ойнасидаги ассоий нишонларидан бири бўлиб турибди. Клуб бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Маунтни кейинги мавсум жамоасида кўришни истамоқда. 

Қайд этилишича, «МЮ» ушбу трансфер учун «Челси»га 55 миллион фунт (63,5 млн евро) тўлашга тайёр.

Аввалроқ, унга «Ливерпуль» ва «Арсенал» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди. 

Маълумот учун, «Челси» тарбияланувчиси саналмиш Маунт жорий мавсум жами 35 ўйинда 3та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар