Мбаппе «ПСЖ» билан келишувни узайтириш бандини фаоллаштирмади. У 2024 йилнинг ёзида эркин агентга айланади
«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Париж клуби билан келишувни яна бир йилга узайтириш бандини фаоллаштиришни истамади. Бу ҳақда L'Equipe хабар бермоқда.
«ПСЖ» клуби раҳбарияти эса Мбаппенинг келишувни автоматик узайтириш бандини фаоллаштирмаганига қарамай, клуб у билан амалдаги келишув якунига қадар хайрлашмоқчи эмас. Килиан 2024 йилнинг ёзида жамоани эркин агент сифатида тарк этиш имкониятига эга бўлади.
24 ёшли франциялик форвард парижликлар сафида жорий мавсумдаги жами 41 ўйинда 40та гол ва ва 9та узатмага муаллифлик қилган.
Аввалроқ, «Реал» Мбаппени ўз сафига таклиф этиш режасидан қайтмагани, Килиан 2024 йилнинг ёзида Мадридга эркин агент сифатида кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар