Ўзбекистон кубоги. «Хоразм» 1/8 финалга йўлланма олган 6-жамоа бўлди
Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасидаги навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
H гуруҳида «Хоразм» Биринчи лига вакили «Шаҳрихончи»ни мағлуб этган бўлса, «Локомотив-БФК» «Пахтакор-79»ни мағлуб этди.
Шу тариқа, Урганч клуби 6 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб, нимчоракфиналга йўлланма олди. Хоразмликлар 2009 йилдан буён илк марта плей-офф босқичига чиқди.
H гуруҳи. 2-тур
Хоразм – Шаҳрихончи – 2:0
Голлар: Улуғбек Шарипов 23, Азизбек Баҳромов 44.
Локомотив-БФК – Пахтакор-79 – 1:1
Голлар: Сарвар Солиев 31, Орифхўжа Абдухолиқов 45.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар