23.05.2023 11:29
795
Суперлига. «Навбаҳор» «Бунёдкор»ни тор-мор этиб, пешқадамга айланди, «Андижон» «Қизилқум»ни мағлуб этди

Суперлига 11-тури доирасидаги навбатдаги икки учрашув якунига етди.

«Навбаҳор» Тошкентда «Бунёдкор»га қарши саф тортиб, мезбонларни 1-бўлимдаёқ тор-мор этди – 5:1. Шу куни Остон Ўрунов дублга эришди.

Фарғонада эса «Андижон» «Қизилқум»ни қабул қилиб, ғалабага эришди – 2:0.

Шу тариқа, Наманган клуби 22 очко билан ҳозирча «Пахтакор»дан бир очкога ўзиб, 1-ўринга кўтарилди. «Бунёдкор» 15 очко билан 6-ўринда бўлса, 10-ўриндаги «Андижон» 12 очкога эга. «Қизилқум» 5 очко билан 13-ўринда бормоқда. «Насаф» - «Пахтакор» ўйин қолдирилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар