22 май душанба куни Тошкентда Суперлига 11-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Навбаҳор» баҳси бўлиб ўтди.
«Бунёдкор» стадионидадаги баҳсларда «Бунёдкор»ни умуман мағлуб эта олмаган «лочинлар» бу нохуш анъанага йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан чек қўйди. Меҳмонлар голларнинг барчасини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ киритди. Остон Ўрунов дубл қайд этган бўлса, Жасур Болтабоев, Игорь Голбан ва Аброрбек Исмоилов ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. Мезбонлар таркибидан Жасур Ҳакимов иккинчи бўлимдаги ягона голи эвазига ҳисобни бироз қисқартира олди, холос – 1:5
Ғалабадан сўнг Самвел Бабаян бошчилигидаги «Навбаҳор» жамоасининг очколари сони 22тага етди ва улар турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олишди. Мурод Отажонов мураббийлигидаги «қалдирғочлар» эса 15 очко билан 6- ўринда қолди.
Tribuna.uz мухбирлари Тошкентдаги ўйиндан фотожамланма тақдим этади.