23.05.2023 11:28
574
«Динамо» – «Қўқон-1912» учрашувида меҳмон жамоа фойдасига хато қилган қанот ҳаками 3 ўйинга четлатилиб, жаримага тортилди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази «Динамо» – «Қўқон-1912» (3:3) учрашувидаги ҳакамлик бўйича инспектор хулосасини эълон қилди.

«Про Лига 9-туридан ўрин олган «Динамо» ҳамда «Қўқон-1912» (3:3) жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 70 ва 90-дақиқаларида ўйиндан ташқари ҳолатда 2та гол урилди. 

Аҳамиятли жиҳати, қанот ҳаками Бектурсин Канназаров бу вазиятда офсайд қайд этмади ва голни инобатга олди. Натижада, ушбу арбитрга нисбатан ўйин учун белгиланган маошнинг 25 фоизи миқдорида жарима ҳамда Суперлига ва Про Лиганинг 3та учрашувидан четлатиш жазолари қўлланилди», - дейилади Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази расмий хабарида.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар