23.05.2023 23:20
3542
«Атлетико» ва «Интер» Тюрамга таклиф жўнатди. «МЮ», «ПСЖ» ва «Милан» ҳам форвардга қизиқмоқда

Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби форварди Маркус Тюрам ёзда Бундеслигани тарк этиши кутилмоқда.

L’Equipe хабарига кўра, «Атлетико» ва «Интер» франциялик ҳужумчига таклиф жўнатган. Мадрид ва Милан клублари тез орада эркин агентга айланадиган форвардни ўз сафида кўришни истамоқда.

Шунингдек, 25 ёшли футболчига «Манчестер Юнайтед», «Милан» ва «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Тюрам жорий мавсум Бундеслигада 29 ўйинда 13та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар