22.05.2023 14:43
3480
«Олимпик»да ранг-баранглик камайган. «Нефтчи» голга яқин келган ўйиндан фотосуратлар

Ўзбекистон Суперлигасида 11-тур ўйинлари давом эттирилди. 

Фаворит жамоаларга «бошоғриқ» бўладиган «Олимпик» пешқадамлар қаторида бораётган «Нефтчи»ни қабул қилиб, дурангга эришди (0:0). 

Беллашувнинг биринчи бўлими тенгкурашлар остида ўтган бўлса, иккинчи бўлимда фарғоналикларда тўп киритиш учун яхши имкониятлар юзага келди. Дарвоза устуни мезбонларни голдан қутқарган вазиятлар ҳам бўлди.  Аммо ўйинда ҳисоб очилмади. 

Дурангдан сўнг «Нефтчи» 20 очко билан 2-ўринга кўтарилди. «Олимпик» эса 15 очко билан 8- ўринни эгаллаб турибди. 

Tribuna.uz фотомуҳбири «Жар»да ўтган, Темур Кападзе жамоаси бирорта аниқ зарба бера олмаган ўйиндан фотосуратлар тақдим этади. 

Ҳасан Юсупов олган суратлар

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар