21.05.2023 16:08
3883
Тухель: «Бавария»да ҳаммаси яхши бўлса, мураббийни ўзгартирмаган бўлишарди»

Бундеслига якунига бир тур қолганда «Бавария» ўз майдонида «Лейпциг»дан мағлубиятга (1:3) учрагач, Томас Тухель фикрларини билдирди.

«Бавария»нинг муаммолари? Муаммо бор, агар ҳаммаси яхши бўлганида мураббийни алмаштиришга эҳтиёж сезилмасди.

Жамоани ёзда қабул қилсам осон бўлармиди? Гап менинг нима хоҳлашимда эмас. Эшик очилганда, кириш керак. Чунки раҳбарият ўзгаришлар вақти келганини тушунганди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жавобгарликдан бўйин товламайман», - дейди Тухель.

Маълумот учун, Тухель Нагельсманн ўрнига иш бошлагач, 11 ўйиндан 5тасида ғалаба қозона олди. Клуб Тухель қўл остида ЕЧЛни тарк этди ва Бундеслигада ҳам чемпионлик тақдирини «Боруссия»га топширди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар