Сальвадорда футболдаги тиқилинч оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Мамлакат пойтахти Сан-Сальвадор шаҳрида ўтказилган «Алянс» ва «ФАС» клублари ўртасидаги ўйинда фожиали воқеа содир бўлди.
Учрашув бошланишидан олдин томошабинлар оқими катта эканига қарамай, ўйингоҳ дарвозаларининг аксарияти ёпиб қўйилган. Мухлисларнинг трибуналарга ўтишга уриниши оқибатида тиқилинчлар юз бериб, камида 12 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, 500га яқин одам турли даражада жароҳат олган.
Сальвадор президенти Найиб Букеле фожиали ҳодиса рўй беришига сабабчи бўлганлар жавобгарликка тортилишини маълум қилиб, тергов ўтказишга буйруқ берган.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар