21.05.2023 16:28
3312
Гундўғаннинг «Барселона»га ўтиши сўроқ остида. «Сити» жамоа сардори билан келишувни узайтирмоқчи

«Манчестер Сити»нинг германиялик яримҳимоячиси Илкай Гундўған «шаҳарликлар» таркибида қолиши мумкин. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, клуб 32 ёшли жамоа сардорини яна камида бир йил жамоада олиб қолиш ҳаракатини бошлаган.

Бунинг учун улар Гундўғанга яхшиланган таклиф билан чиқмоқчи. Футболчининг ўзи ҳам Манчестерни тарк этиш борасида аниқ тўхтамга келмаган. У якуний қарорни мавсум якунида қабул қилмоқчи.

Аввалроқ, Илкай «Барселона» билан 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришгани ва ёзда эркин агент сифатида Каталония клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Маълумот учун, Илкай «Сити» сафига 2016 йилда келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида ўз якунига етади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар