«Барселона» вице-президенти Месси ҳақида: «Умид қиламанки, у келаси мавсум сафимизда бўлади»
«Барселона» вице-президенти Рафа Юсте Лионель Мессининг клубга қайтиши ҳақида фикрини билдирди.
«Мессининг қайтишини мен ҳам истайман. Мухлис сифатида ҳам барча ундан миннатдор ва унинг қайтишини истайди. Ажойиб саргузаштлар чиройли якунланиши керак. Месси қайтса барчамиз бундан бахтиёр бўламиз. Барчаси унинг қарорига ҳам боғлиқ. Умид қиламанки, янги мавсумда у сафимизда бўлади», - дейди Юсте Mundo Deportivo билан суҳбатда.
Маълумот учун, Мессининг «ПСЖ» билан амалдаги келишуви ёзда якунига етади. Футболчи фаолиятини Саудия Арабистони ёки «Барселона»да давом эттириши кутилмоқда. «Ал-Ҳилол» аргентиналик юлдузга йиллик 500 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар