Франция чемпионатининг 36-турини бошлаб берган баҳсда «Лион» ўз майдонида «Монако» устидан ғалаба қозонди.
«Лион» 59 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. 65 очкоси бор «Монако» 4-поғонада қолди ва Чемпионлар Лигасига чиқиш имкониятини йўқотди.
Шундай қилиб келаси мавсумда Франциядан ЕЧЛда қатнашадиган 3та жамоа (2+1) маълум бўлди — «ПСЖ» (81), «Ланс» (75), «Марсель» (73). Қайси жамоалар гуруҳ босқичидан, қайси жамоа саралашда иштирок этиши қолган 3 ўйин натижаларига кўра маълум бўлади.
Лига 1. 36-тур
Лион — Монако 3:1
19 май, «Парк Олимпик Лион»
Голлар: Ляказетт (38), Какре (57), Шерки (78) — Бен-Йеддер (2, пенальти).
Лион – Антони Лопеш, Кумбеди, Лукеба, Диоманде, Тальяфико, Толиссо, Какре, Шерки, Барколя, Жеффиньо (Тиаго Мендес, 76), Ляказетт.
Монако – Нюбель, Вандерсон, Дисаси, Кайо Энрике, Матсима, Якобс, Головин (Диатта, 71), Фофана, Матазо (Камара, 64), Аклиуш (Бен-Сегир, 64), Бен-Йеддер (Эмболо, 71).
Огоҳлантиришлар: Головин (31), Якобс (55), Вандерсон (63).