«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛни энг муҳим турнир деб ҳисоблайди.
«Энг қийин пайт яқинлашмоқда. Теннисчилар айтади: «Уимблдон»да ғалаба қозониш мавсумнинг энг қийин қисмидир». Якшанба куни ҳаммаси ўз қўлимизда бўлади.
Премьер-лига энг муҳим турнирдир, чунки у 10-11 ойдан ортиқ давом этади. Биз эса ўз стадионимизда мухлисларимиз кўз ўнгида ҳаммасини якунлаш имкониятига эга бўлганимиздан бахтиёрмиз.
Охирги қадам — энг қийини, чунки ҳис-туйғулар жуда кўп. Агар чалғисак, ўзимизни кечирмаймиз.
Чемпионликни қўлга киритиш учун олдимизда 3та ўйин борлигини тушунамиз. Ҳар бир ғалаба кейинги баҳсдан олдин ёрдам беради.
Яқин тарихда «Манчестер Юнайтед» (2:3) ва «Астон Вилла»га (3:2) қарши баҳсларни унутмаймиз. Футбол — бу ҳозирги ҳис-туйғулар. Агар уйда ғалаба қозона олсак, буни қилишимиз керак.
Мураббий сифатида ўзимни жамоанинг бир қисмидек ҳис қиламан. Аммо буларнинг барчаси менга тегишли деб ҳеч қачон ўйламайман.
Спорт директори, раҳбариятнинг ажойиб меҳнатисиз муваффақиятга эришиб бўлмайди. Ва, албатта, футболчилар – улар энг муҳим элемент», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Sky Sports.
«Шаҳарликлар» 21 май куни 37-турда «Челси»ни мағлуб этса, муддатидан аввал Премьер-лига чемпионига айланади.