20.05.2023 09:37
6595
Теглар
Бундеслигага чиққан биринчи жамоа маълум

«Дармштадт» 6 йилдан кейин Бундеслигага қайтди.

Жамоа иккинчи Бундеслига 33-турида «Магдебург»ни (1:0) мағлуб этиб, Германия чемпионатининг юқори дивизионига чиқишни кафолатлади.

«Дармштадт» 33 ўйинда 67 очко жамғарди ва турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. Чемпионат якунланишига икки тур қолганида 60 очко тўплаб 3-поғонада бораётган «Ҳамбург» пешқадамдан ўзиб кетолмайди.

«Дармштадт» ўз тарихи давомида Бундеслигада уч мавсум ўйнаган, охиргиси 2016/17 йилги мавсум эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар