20.05.2023 10:20
13208
Теглар
«Бу биринчиси эмас». Гвардиола «Реал» билан ўйинда де Брюйне билан бўлган вазиятга муносабат билдирди

Пеп Гвардиола Кевин де Брюйне билан бўлган вазият ҳақида гапирди.

«Реал»га қарши Чемпионлар Лигаси яримфинал жавоб ўйини (4:0) иккинчи бўлими бошида «Манчестер Сити» яримҳимоячиси ўзига яқин турган Жек Грилишга узатма бермай тўпни йўқотди. Гвардиола баланд овозда бельгиялик футболчидан пас беришни сўраганди ва натижада тўп йўқотилишига эмоционал тарзда муносабат билдирди. Бунга жавобан де Брюйне мураббий томон бурилиб, қўлларини юқорига кўтарди ва «Жим бўл» деб бақирди.

«Буни яхши кўраман — бир-биримизга бақиришимизни. Бу энергияни ёқтираман.

Бу Кевиннинг менга биринчи марта қичқириши эмас. Машғулотларда у менга қанчалик бақиришини кўрмайсиз.

Аммо бу — бизга керак бўлган нарса. Шундан кейин у энг зўрга айланади», — деди «шаҳарликлар» устози Sky Sports билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар