20 май, шанба кунидан Аргентинада старт оладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати очилиш ўйинида ишлайдиган ҳакамлар маълум қилинди.
Турнирнинг очилиш учрашувида Ўзбекистон ёшлар жамоаси мезбон Аргентинага қарши жаҳон чемпионатидаги (U20) иштирокини бошлайди. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
ФИФА ўйинни бошқарадиган расмийларни ҳам эълон қилди. Учрашувда бош ҳакам сифатида франциялик Франсуа Летексие ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Сирил Муне ва Меҳди Раҳмуни ёрдам беради. Захирадаги ҳакам вазифаси эса Боу Абдулазизга (Жанубий Африка) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина — Ўзбекистон ўртасидаги ЖЧ очилиш ўйини шанбадан якшанбага ўтар кечаси, 21 май соат 02:00 да бошланади.