19.05.2023 08:44
4372
Теглар
Моуриньо: «Рома» тарихини ёзиш эмас, футболчиларнинг ўсишига ёрдам бериш ва мухлисларни хурсанд қилиш қизиқ»

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Байер»га (0:0, биринчи ўйин — 1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биз Эмилия-Романьяни қўллаб-қувватламоқчимиз (минтақада сув тошқини бошланди ва камида 9 киши ҳалок бўлди). Муаммолар пайтида сиз ўзингиздан энг яхшисини излашингиз керак. Римда катта байрам бор, лекин бу одамларнинг қийинчиликларини унутмаслик керак.

Ўйин ҳақида? Бу — менинг жамоам. Йигитлар борларини беришади, бу — бизнинг ишимиз, тажрибамиз концентрацияси.

2 йил ичида 2та финал? (жамоа ўтган йили Конференциялар Лигасини ютган). «Рома» тарихини ёзиш эмас, балки йигитларнинг ўсиши ва муҳим ишларни амалга оширишларига ёрдам бериш, шунингдек, менга кўп нарса берган жамоа мухлисларини хурсанд қилиш қизиқ. Бу одамларга қувонч келтирмоқчиман. Бу — биз учун катта бахт. 

Финалдаги рақиб? «Севилья» жуда кучли. Мен учун ким рақиб бўлиши муҳим эмасди. Бу ҳақда кейинроқ ўйлаб кўрамиз», — дея «бўрилар» устозининг сўзларини келтиради Жанлука Ди Марцио.

«Рома» 31 май куни Будапештдаги финалда «Севилья» билан тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар