Мессини «Барса»га қайтариш жараёни кутилганидан секин кечмоқда
Лионель Мессини «Барселона»га қайтариш жараёни кутилганидан секинроқ кечмоқда.
TyC Sports журналисти Гастон Эдулнинг сўзларига кўра, «Барселона» расмийлари ҳам, бу масалада иштирок этган бошқа шахслар ҳам келишув шу пайтгача анча ривожланган босқичда бўлишини кутишган. Аммо ҳануз муваффақиятга эришилгани йўқ.
«ПСЖ» билан шартномаси якунланаётган ҳужумчининг трансферига «Барселона»нинг молиявий режасини Ла Лига маъқуллаши ёрдам беради, аммо кафолат бермайди.
Олдинроқ каталонияликлар Мессига 25 млн евро маош билан бир йиллик битим таклиф қилаётгани ва Лео уни қабул қилишига ишончлари комил экани хабар берилганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар