18.05.2023 16:29
4538
Теглар
ФИФА ЖЧ-2026 логотипини эълон қилди

ФИФА 2026 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати логотипини намойиш этди.

Лос-Анжелесда ўтган тақдимот маросимида ФИФА президенти Жанни Инфантино ва Бразилия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо иштирок этди.

Тақдимотда турнир эмблемасида жаҳон кубоги ва турнир ўтадиган йил ифодалангани айтилади. Шунингдек, мусобақа бўлиб ўтадиган 16та шаҳар учун алоҳида логотиплар эълон қилинади.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 баҳслари АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар