«Арсенал»нинг ижарадаги тўпурари Англия эмас, АҚШ миллий жамоасини танлади
Фоларин Балогун Англия миллий жамоаси ўрнига АҚШда ўйнашга қарор қилди.
ФИФА АҚШ футбол федерациясининг бу борадаги илтимосини қондирди.
Келиб-чиқиши нигериялик бўлган ҳужумчи Бруклинда туғилган, кейин ота-онаси билан асосан Лондонда яшаган.
Ижтимоий тармоқларда 21 ёшли футболчи «уйга қайтаман» деб ёзиб, спорт фуқаролиги ўзгарганини маълум қилди.
Балогун «Арсенал»га тегишли, аммо бу мавсумда «Реймс»да ижарада ўйнамоқда. У 34 ўйинда 19та гол урди ва Лига 1нинг энг яхши 5 тўпурари қаторида турибди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар