17.05.2023 01:39
4299
Теглар
Саудия чемпионати. «Ан Наср» сафарда ғалаба қозонди, Роналду пенальтидан гол урди

Саудия Арабистони чемпионатининг 27-турида «Ан Наср» сафарда «Ат Таи»дан (34, 7-ўрин) Роналду ва Талисканинг голлари эвазига устун келди. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов қайдномага киритилмади. 

2-ўриндаги «Ан Наср» очколарини 60тага етказди ва лига якунига 3та қолганида пешқадам «Ал Иттиҳод»дан 3 очкога ортда қолмоқда. 

Саудия чемпионати. 27-тур
Ат Таи — Ан Наср 0:2

16 май, «Prince Abdul Aziz bin Musa'ed Stadium»
Голлар: Роналду (52, пенальти), Талиска (80). 
Ат Таи – Брага, Фэ (Aт Тоави, 83), Қосим, Семеду, Маджраши (Aл Қамири, 59), Саюд (Жафар, 68), Харзан (Ал Гунаян, 83), Денер, Али, Мусона, Камболеке (Ал Жохани, 83).
Ан Наср – Росси, Ал Ғанам, Альваро Гонсалес, Аль-Авжами (Ал Амри, 83), Конан (Ал Бушаил, 90+2), Луис Густаво, Ам Сулайҳим (Ан Нажи, 73), Ал Ҳайбари (Фатил, 90+2), Талиска, Ғариб (Яхё, 73), Роналду.
Огоҳлантиришлар:  Ал Ҳайбари (18), Роналду (48), Фэ (76).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар