15.05.2023 22:04
4159
Теглар
«Милан» ЕЧЛга йўлланма ололмаса, Пиоли ва Мальдини истеъфога чиқарилиши мумкин

Италия А Серияси якунларига кўра, «Милан» келаси мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, клуб мураббийлар штаби ва раҳбариятида ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клубга эгалик қилувчи RedBird Capital компанияси «Милан» ЕЧЛга йўлланма ололмаган тақдирда, жамоа бош мураббийи Стефано Пиоли ва спорт директори Паоло Мальдинини истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқади. «Россонерлар» А Серияда топ-4ликдан жой ололмаса ва Чемпионлар лигасидан четда қолса, молиявий зарар миқдори тахминан 50 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, 35-турдан кейин «Милан» 61 очко билан А Серия турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Клуб сўнгги тур ўйинида «Специя»га ютқазган (0:2) бўлса, ЕЧЛ яримфинал биринчи баҳсида «Интер»га мағлуб (0:2) бўлди. Жавоб учрашуви 16 май куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар