«Труа» сўнгги 11 мавсумда 6-бор Лига 1дан тушиб кетди
«Труа» 2022/23 йилги мавсум натижаларига кўра Лига 1дан тушиб кетди.
35-турда жамоа сафарда «Ренн»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. «Труа» чемпионат якунига 3та тур қолганида 22 очко билан 19-ўринда, натижада жамоа 16-поғонадан 12 очкога ортда қолган ҳолда лигада қолиш имкониятини математик жиҳатдан йўқотди.
«Труа» Лига 1да сўнгги 11 мавсум давомида 6-марта қуйи лигага тушиб кетди. Бу Лига 1да камида 10 мавсум ўтказган жамоалар орасидаги энг ёмон натижа – ҳеч бир клуб бунчалик тез-тез қуйи дивизионга тушиб кетмаган.
Аввалроқ «Анже» ва «Аяччо»нинг Лига 1дан тушиб кетиши маълум бўлганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар