13.05.2023 23:21
7689
Теглар
А Серия. «Специя» «Милан»ни мағлуб этиб, «хавфли ҳудуд»дан юқорилади

Италия чемпионатининг 35-турида «Специя» ўз майдонида «Милан» устидан ғалаба қозонди. Шомуродов захирада қолдирилган баҳсда Висьневски ва Эспоситонинг голлари мезбонларга муҳим 3 очко келтирди. 

«Специя» очколарини 30тага етказиб, қўшимча кўрсаткичларга кўра «Верона»ни ортда қолдирган ҳолда 17-ўринга қайтди. 61 очкоси бор «Милан» (5-ўрин) топ-4га кўтарила олмади. 

А Серия. 35-тур

Специя — Милан 2:0

13 май, «Альберто Пикко»

Голлар: Висьневски (75), Эспосито (88).

Специя – Дронговски, Амьян, Николау, Ампаду, Висьневски, Реца, Экдаль, Бурабия (Журковски, 64), Эспозито, Гьяси (Коваленко, 90), Нзола.

Милан – Меньян, Калулу, Кьер, Томори (Калабрия, 85), Эрнандес (Балло-Туре, 64), Диас (Адли, 71), Побега, Салемакерс (де Кетеларе, 64), Тонали, Ребич (Жиру, 71), Ориги.

Огоҳлантиришлар: Амьян (38), Диас (52).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар