12.05.2023 02:11
13485
Теглар
Европа Лигаси. «Ювентус» 90+7-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди, «Рома» «Байер»дан устун келди

Европа Лигасида яримфиналнинг биринчи ўйинлари бўлиб ўтди. 

Турнир қироли «Севилья» Туринда «Ювентус» билан баҳсда 90+7-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди. Ан-Носирининг голига Гатти жавоб берди. 

Моуриньонинг «Рома»си португалиялик мутахассиснинг собиқ шогирди Алонсо бошқараётган «Байер»дан минимал ҳисобда устун келди.

Жавоб беллашувлари 18 майда ўтказилади. 

Европа Лигаси. Яримфинал

Биринчи ўйинлар. 11 май

Ювентус — Севилья 1:1

Голлар: Гатти (90+7) — Ан-Носири (26). 

Ювентус – Шченсни, Бонуччи (Гатти, 61), Сандро, Данило, Куадрадо, Костич (Айлинг, 46), Ди Мария (Погба, 70), Рабьо, Локателли, Миретти (Кьеза, 46), Влаҳович (Милик, 61).

Севилья – Буну, Навас, Баде, Гудель, Акунья, Ракитич, Фернандо, Окампос (Монтьель, 34), Оливер Торрес (Гомес, 74), Хиль (Ламела, 82), Ан-Носири.

Огоҳлантиришлар: Рабьо (43), Ракитич (72), Локателли (77), Хиль (78), Кьеза (79), Баде (82), Ламела (90+3). 

 

Рома — Байер 1:0

Гол: Бове (63).

Рома – Патрисиу, Челик, Манчини, Ибаньес, Кристанте, Спинаццола, Матич, Пеллегрини, Бове (Вейналдум, 76), Белотти (Дибала, 77), Абраҳам.

Байер – Градецки, Фримпонг, Та, Тапсоба, Коссуну (Баккер, 36), Инкапиэ, Андрих (Амири, 90+2), Паласиос, Виртц, Диаби (Адли, 72), Гложек (Озмун, 72).

Огоҳлантиришлар: Андрих (50), Диаби (57), Манчини (58), Та (58), Абраҳам (76), Ибаньес (89), Спинаццола (90+3).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар