11.05.2023 22:41
15717
Теглар
Жалолов – Аюб тўқнашуви, Дўсматов – Молина, Мулложонов яна жаҳон чемпионига қарши. ЖЧ-2023 яримфинал жанглари анонси

Бир кунлик танаффусдан кейин 12 май, жума кунидан Тошкентда ўтаётган бокс бўйича ЖЧ-2023 турнирида ҳал қилувчи жанглар ўтказилади.

Ўзбекистон миллий жамоаси яримфиналга 9 нафар боксчи билан етиб келди ва бу борада энг яхши натижани қайд этди. Энди Тўлқин Қиличев бошчилигидаги чармқўлқоп усталарини финал остонасидаги жанглар кутиб турибди.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг 12 май кунги иштирокини -54 вазн тоифасидаги Ойбек Жўраев бошлаб беради. У ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпиони россиялик Дмитрий Двалига қарши рингга кўтарилади. -92 кг вазн тоифасидаги Лазизбек Мулложонов эса чоракфиналда Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби ва 4 карра жаҳон чемпиони Сезар Ла Крузни мағлуб этгач, бу сафар россиялик жаҳон чемпиони ва Токио-2020 Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Муслим Гажимагомедовга қарши жанг қилади.

Вакилларимиз иштирокидаги 9та яримфиналдан яна бирида Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Мартин Молинага қарши рингга чиқса, энг оғиз вазнли боксчилар жангида Баҳодир Жалолов испаниялик Европа чемпионати кумуш медали соҳиби Аюб Гадфа Дриссига рўбарў келади. Бу куннинг сўнгги жанги бўлади.

ЖЧ-2023. Ўзбекистонлик боксчиларнинг яримфиналдаги жанглари рўйхати бошланиш вақти (12 май):

-54 кг: Ойбек Жўраев - Дмитрий Двали (Россия) (14:45дан сўнг)

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Мишеелт Баттумур (Мўғулистон) (15:45дан сўнг)

-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Вандерлей Перейра (Бразилия) (16:00дан сўнг)

-92 кг Лазизбек Мулложонов - Муслим Гажимагомедов (Россия) (17:00дан сўнг)

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Мартин Молина (Испания) (18:15дан сўнг)

-57 кг: Абдумалик Халoков - Мунарбек Сеитбек Уулу (Қирғизистон) (18:45дан сўнг)

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Хованец Бачков (Арманистон) (19:00дан сўнг)

-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров - Вандерсон Де-Оливейра (Бразилия) (19:45дан сўнг)

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Аюб Гадфа Дрисси (Испания) (20:45дан сўнг).

Маълумот учун, финал баҳслари 13-14 май кунларига белгиланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар