11.05.2023 20:26
11341
Теглар
Бокс. Ўзбекистон ЖЧ-2023 яримфиналига энг кўп боксчи билан етиб келди

10 май куни Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати чоракфинал баҳслари ўтказилиб, барча яримфиналчилар номи маълум бўлди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси яримфиналга 9 нафар боксчи билан етиб келди ва бу борада энг яхши натижани қайд этди.

Кейинги ўринларда Куба ва Россия – 6 нафар, Қозоғистон эса 5 нафар боксчи билан финал йўлланмаси учун курашади. 

Яримфиналчиларга эга мамлакатлар рўйхати: 
Ўзбекистон – 9 нафар боксчи
Куба, Россия - 6
Қозоғистон - 5
Франция, Грузия, Ҳиндистон, Испания - 3
Арманистон, Озарбойжон, Бразилия, Мўғулистон - 2
Тожикистон, Хитой, Италия, Иордания, Қирғизистон, Мексика – 1 нафардан.

Маълумот учун, яримфинал баҳслари эртага, 12 май куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар