10.05.2023 08:26
4896
Теглар
Дзюдо бўйича ЖЧ. Муроджон Йўлдошев Ўзбекистон ҳисобига 3-медални келтирди

Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг 3-кунида ҳам Ўзбекистон медаль қўлга киритди. 

-73 кг вазн тоифасида иштирок этган Муроджон Йўлдошев бронза учун баҳсда канадалик Артур Маргелидондан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди. 

Бу — Ўзбекистон учун мусобақадаги учинчи медаль. Жамоа ҳеч қачон бир жаҳон чемпионатида 3та медалга сазовор бўлмаганди. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача турнирда Дилшод Баратов (-60 кг) ва Диёра Келдиёрова (-52 кг) кумуш медал соҳибига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар