09.05.2023 16:59
3301
ОКМКнинг мавсумдаги энг йирик ғалабаси, «Қизилқум»нинг эса энг йирик мағлубияти қайд этилган ўйиндан фотожамланма

8 май куни Тошкентдаги «Жар» стадионида Суперлига 9-туридан ўрин олган ОКМК ва «Қизилқум» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
 
Беллашувнинг 1-бўлими мезбонларнинг кичик устунлигида ўтди. Таймнинг ўртасида Ҳақназарий пенальти ишлади. Санжар Турсунов эса 11 метрлик нуқтадан адашмади. 

Иккинчи бўлимда ҳужумкорлиги ошиши ўрнига, бўшашган меҳмонлар ўз дарвозаларидан яна 3 бор гол ўтказиб юборишди. 51-дақиқада Шоҳрух Гадоев ҳисобни 2:0 кўринишига келтриди. Иштаҳаси очилган мезбонлар фаолликни оширди. Худди рақибнинг ҳужумларидан зерикиб кетгандек, меҳмонлар ҳимоячиси Азизбек Усмонов 80-дақиқада ўз жарима майдончаси ичида тўпни очиқчасига қўли билан ўйнади. Ҳакам эса буни кечирмади ва навоийликларни қизил карточка ва пенальти билан жазолади. 81-дақиқада ўйиндаги иккинчи пенальтини аниқ амалга оширган Хуршид Ғиёсов тафовутни йириклаштирди. 

Қўшиб берилган вақтларда Миржамол Қосимовнинг жаримадан узатган тўпини Рубен Санчес дарвозага боши билан аниқ жойлаб қўйди – 4:0. Мезбонларнинг мавсумдаги энг йирик ғалабаси, меҳмонларнинг эса энг йирик мағлубияти эди бу.

Ғалабадан сўнг Қосимов жамоасининг очколар сони 13тага етди ва турнир жадвалида 6- ўринга кўтарилиб олди. Алиқулов бошчилигидаги «Қизилқум» эса 5 очко билан хавфли зонада қолмоқда. Tribuna.uz мухбири «Жар» стадионидан фоторепортаж тақдим этади.

 

 

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар