Саудия Арабистони чемпионати 26-тури доирасида «Ан-Наср» ўз майдонида «Ал-Халиж»ни қабул қилди. Баҳсда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилган бўлса, 17-дақиқада Анваро Гонсалес ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Шу куни Жалолиддин Машарипов 89-дақиқада захирадан майдонга тушди. Роналду тўлиқ ўйнади.
Шу тариқа, «Ан-Наср» 57 очко билан 2-ўринда қолди, «Ал-Халиж» 24 очко билан 14-ўринда бормоқда. «Ан-Наср» клуби сўнгги 4 ўйинда фақат битта баҳсда ғалаба қозонди.
Саудия Арабистони чемпионати. 26-тур
Ан-Наср – Ал-Халиж 1:1
Голлар: 0:1 – 4 Фабиу Мартинш, 1:1 – 17 Анваро Гонсалес.
Ан-Наср – Росси, Ан-Ганам (Бушаль, 85), Анваро Гонсалес (Ан-Амри, 85), Ан-Авджами, Конан, Талиска, Луис Густаво, Ан-Сулайхим (Машарипов, 89), Ан-Хассан (Яҳё, 71), Роналду, Гариб (Маран, 89).
Ан-Халиж – Ан-Ҳайдари, Ан-Аода, Изучукву, Al-Khubrani, Амарал (Ан-Сибьяни, 90), Бийого-Поко (Ан-Абдан, 46), Лукас, Ан-Самири (Al-Majhad, 86), Морато (Ан-Зеин, 82), Фабиу Мартинш (Аш-Шанқити, 90), Цикалеши.